Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«فَهَلْ أَنْتُمْ مُنتَهُونَ» 
– „Энди тўхтарсизлар!“,                                                      [5:91]
деган сўзи қайтаришнинг энг етук кўринишидир. Гўёки уларга, сизларга тақиқлаш ва ман қилишнинг шунча кўринишлари тиловат қилинди, энди тийиларсизлар, дейилаётгандай. Лоторея билетлари ҳам, тури ва қайси мақсадда чиқарилишидан қатъий назар, қиморнинг бир туридир. От пойгасидаги гаров боғлашишлар ҳам қиморга киради. Қиморнинг пули ҳаромдир. Унга мулкдор бўлиш мумкин эмас.

 

Судхўрлик

Шариат миқдори оз ёки кўп бўлишидан қатъий назар судхўрликни қатъий тақиқлайди. Унинг пули аниқ ҳаромдир. Ҳеч кимнинг уни мулк қилиб олишга ҳаққи йўқ. Эгаси топилса, унга қайтарилади. Оллоҳ Таоло айтади:


«الَّذِينَ يَأْكُلُونَ الرِّبَا لا يَقُومُونَ إِلا كَمَا يَقُومُ الَّذِي يَتَخَبَّطُهُ الشَّيْطَانُ مِنَ الْمَسِّ ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ قَالُوا إِنَّمَا الْبَيْعُ مِثْلُ الرِّبَا وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا فَمَنْ جَاءَهُ مَوْعِظَةٌ مِنْ رَبِّهِ فَانتَهَى فَلَهُ مَا سَلَفَ وَأَمْرُهُ إِلَى اللَّهِ وَمَنْ عَادَ فَأُوْلَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ» 
– „Судхўр бўлган кимсалар (қиёмат куни қабрларидан) турмайдилар, магар жин чалган мажнун каби турадилар. Бунга сабаб уларнинг: „Бай (олди-сотди) ҳам судхўрликнинг ўзи-ку?" - деганларидир. Ҳолбуки, Оллоҳ байни ҳалол, суд-хўрликни ҳаром қилган. Бас, кимга Парвардигоридан мавъиза-насиҳат етгач (судхўрликдан) тўхтаса, у ҳолда аввал ўтгани ўзига ва унинг иши Оллоҳга (топширилади) (яъни Ўзи хоҳласа афв қилар) ва ким (судхўрликка) қайтса, ўшалар жаҳаннам эгаларидир ва унда абадий қолажаклар“.                                                                                                    [2:275] 
Яна Оллоҳ Таоло айтади:


«يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَذَرُوا مَا بَقِيَ مِنْ الرِّبَا إِنْ كُنتُمْ مُؤْمِنِينَ 
فَإِنْ لَمْ تَفْعَلُوا فَأْذَنُوا بِحَرْبٍ مِنَ اللَّهِ وَرَسُولِهِ وَإِنْ تُبْتُمْ فَلَكُمْ رُءُوسُ أَمْوَالِكُمْ لا تَظْلِمُونَ وَلا تُظْلَمُونَ» 
– „Эй мўминлар, Оллоҳдан қўрқинг ва агар чиндан мўмин бўлсанглар, судхўрлик сарқитларини тарк қилинг. (Яъни одамларга берган қарзларингиздан чиқадиган фойдани олманг). Энди, агар (фармонимизни) қилмасангиз, у ҳолда Оллоҳ ва пайғамбари томонидан бўлган урушни билиб қўйинг! Агар тавба қилсангиз, (дастмоянгиз) ўзингизга - золим ҳам, мазлум ҳам бўлмайсиз“.              [2:278,279]

 

36-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143